Болалар

ФОЙДАЛИМИ?.. Бола 6 ёшгача нима емаслиги керак?

Чоп этилди Oktabr 20, 2020 ФОЙДАЛИМИ?.. Бола 6 ёшгача нима емаслиги керак?da fikr bildirishni o'chirish

Одатда бола уч ёшга етганидан сўнг энди у ҳамма нарсани еяверса бўлади, дея озиқ-овқатдан чекланмайди. Лекин педиатрлар бир озгина шошилмасликни маслаҳат беришади. Уларнинг таъкидлашича, қуйидаги маҳсулотларни бола олти ёшдан ўтмагунча бермай турган маъқул экан.

  1. Олти ёшга етмаган болалар таомномасига ёғли гўшт ёки гўшт маҳсулотлари, ранг берувчи консервантлар қўшилган ҳамда юқори миқдорда туз солинган консерваларни қўшмаган маъқул. Яхшиси, болага таом тайёрлашда майда кесилган парҳезбоп гўштдан фойдаланиш керак. Қайнатилган парранда гўшти ва ёғсиз гўшт – бола организми учун энг фойдали таом.
  2. Ёғ миқдори юқори бўлган сут ва сут маҳсулотларини ҳам болага бермаган тузук. 2,5-3,2 фоиз ёғлилик етарли. 3,6-4,2 фоиз (уйда боқиладиган сигир сути) – ёғлилик қилади.
  3. Олти ёшга тўлмаган мутлақо соғлом болага ҳам сутли ва оқсилли шоколадлардан бошқа турларини бериш тавсия этилмайди. Ошқозон ости безида ўзгаришлар юз берган аллергияси бор болаларга, яхшиси, шоколаднинг ҳар қандай турини  бермаган маъқул.
  1. Ҳар қандай аччиқ ва ўткир егуликлар – бола танасига зарар етказади.
  2. Маринадлар, сабзавотли консервалар ва тузламалар – мактаб ёшига етмаган боланинг таомномасидан асло ўрин олмаслиги даркор.