Мақолалар

ЎЗБЕК ТИЛИ

Чоп этилди Oktabr 21, 2020 ЎЗБЕК ТИЛИda fikr bildirishni o'chirish

Мозийлардан бергайдир хабар,
Битикларни ўқисак агар.
Неъмат ичра мисоли шакар,
Ўзбек тили – бобомнинг тили,
Ўзбек тили – момомнинг тили.

Гўё ипга тизилган маржон,
Шодасинда топилмас нуқсон.
То қиёмат қолгайдир омон,
Ўзбек тили – отамнинг тили,
Ўзбек тили – онамнинг тили.

Олам аро порлар зиёси,
Танҳо эрур, йўқдир қиёси.
Аждодларнинг теккан дуоси,
Ўзбек тили – инимнинг тили,
Ўзбек тили – синглимнинг тили.

Юзимизда чеки йўқ сурур,
Қалбимизда ўзгача шуур.
Хитоб қилсак топгаймиз ҳузур,
Ўзбек тили – оғамнинг тили,
Ўзбек тили – тоғамнинг тили.

Шоирлари шеър битган ёниб,
Ишқ жомидан ичгандир қониб.
Фарзандимиз қолмасин тониб,
Ўзбек тили – холамнинг тили,
Ўзбек тили – боламнинг тили.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ