Ўзбекистон янгиликлари

Яна 124 кишида коронавирус аниқланди

Чоп этилди Oktabr 21, 2020 Яна 124 кишида коронавирус аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 21 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 134 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
11 нафари Тошкент вилоятида,
113 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
Жиззах вилоятида 13 нафар;
Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
Наманган вилоятида 18 нафар;
Самарқанд вилоятида 12 нафар;
Сирдарё вилоятида 12 нафар;
Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
Тошкент вилоятида 31 нафар;
Тошкент шаҳрида 76 нафар  бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 61 260 (+192) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 338 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.