Дунё янгиликлари

Британиялик олимлар коронавирус юқтириш учун кўнгиллиларни изламоқда

Чоп этилди Oktabr 21, 2020 Британиялик олимлар коронавирус юқтириш учун кўнгиллиларни изламоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Британиялик тадқиқотчилар “SARS-CoV-2” коронавирусини юқтириш учун кўнгиллилар изламоқдалар.

Бундан кўзланган мақсад касалликнинг турли босқичларида инсон организмида қандай ўзгаришлар бўлишини диққат билан ўрганиш, дейилади “CNN” телеканали хабарида.

Бунинг учун Лондон Империал коллежи шифокорларига семизлик, диабет ва юрак хасталиги бўлмаган 18 ёшдан 30 ёшгача 19 нафар кўнгилли керак.

Тадқиқотнинг дастлабки босқичида олимлар вирус билан зарарланиш учун уни қанча миқдорда юқтириш кераклигини аниқламоқчилар. Буни учун улар вирус зарраларини бурунга киритадилар ва қандай қилиб инфекция пайдо бўлишини ва касалликнинг авж олишини кузатишади. Бутун тадқиқот касалхонада ўтказадилар. Шунингдек, баъзи субъектларга коронавирусга қарши экспериментал вакцина берилади. Бу орқали тадқиқотчилар эмланган ва эмланмаган одамларда вируснинг хатти-ҳаракатларидаги фарқни кузатмоқчи.

«Ушбу тадқиқотнинг катта афзаллиги шундаки, биз ҳар жараённи синчковлик билан кузатиб боришимиз ва ҳар бир босқичда нима бўлишини аниқ белгилаб олишимиз мумкин», дейилади мутахассислар баёнотида.

Тадқиқотчилар янги маълумотлар коронавирус тарқалишини камайтиришга, унинг таъсирини юмшатишга ва ўлимни камайтиришга ёрдам беришига, деб умид қилишмоқда.

Тадқиқот кейинги йил бошида бошланиши режалаштирилган.