Дунё янгиликлари

Альп музликлари бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида

Чоп этилди Oktabr 22, 2020 Альп музликлари бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаda fikr bildirishni o'chirish

Биргина ўтган асрнинг ўзида Франциянинг энг йирик музлиги бўлмиш Монблан ҳажмининг чорак қисмидан кўпини йўқотди ва тахминан икки километр ортга чекинди.

Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, агар атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид газининг даражаси аср охирига келиб барқарорлашмаса, тоғ музликлари бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.

“Ер қанчалик исиса, музнинг майдони шунчалик камаяди. Музлик қанчалик кичик бўлса, қуёш нурларини акс эттирувчи “оқ сирт” ҳам шунчалик камроқ бўлади. Агар унинг улуши Қуёш таъсири остида исийдиган қоронғи сирт фойдасигача камайишда давом этса, бу глобал исиш жараёнини тезлаштиради”, демоқда олимлар.

Шунингдек, қайд этилишича, ҳароратнинг кўтарилиши абадий музнинг эришига олиб келади. Ўз навбатида, ушбу жараён тоғ жинсларини беқарорлаштириб, кўчкилар келтириб чиқарган ҳолда Альп тоғларида жойлашган юзлаб объектларга хавф туғдиради.

“Зеро, сўнгги йигирма йил ичида тош кўтариб турувчилар, меҳмонхоналар пойдевори ва тоғларда жойлашган бошпаналар таянчларининг беқарорлигига тобора кўпроқ гувоҳ бўлмоқдамиз”, дея қўшимча қилмоқда олимлар.