Дунё янгиликлари

Коронавирусга қарши курашда энг муваффақиятли мамлакатлар маълум қилинди

Чоп этилди Oktabr 22, 2020 Коронавирусга қарши курашда энг муваффақиятли мамлакатлар маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Аёллар томонидан бошқариладиган мамлакатлар CОVID-19 пандемиясига қарши курашда бошқаларга қараганда яхши натижаларга эришишди.

Бу ҳақда Либерал стратегиялар маркази (София) раиси ҳамда Гуманитар фанлар институти (Вена) тадқиқотчиси Иван Крастев айтиб ўтди.

«Бу эмпирик тарздаги муҳим ҳолатдир. Зеро, корреляция (икки ёки ундан ортиқ тасодифий ўзгарувчининг статистик алоқаси)дан қатъий назар, аёллар бошчилигидаги мамлакатлар эркаклар бошчилигидаги, айниқса, кучли кўринишни истаган давлатлардан жуда катта фарқ қилишди», деб таъкидлади Крастев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, аёллар пандемияни уруш сифатида қабул қилишмаган ва муаммони ҳал қилиш учун умуман бошқа «тил»дан фойдаланишган. Эркаклар эса ўз навбатида, вирусни енгиш керак бўлган душман деб қайд этишган, аммо бу инфекцияга қарши туришга ёрдам бермаган.

Крастев бу борада Янги Зеландия, Германия ва Дания каби мамлакатларни мисол қилиб келтирган.