Пазандалик

Нонуштага витаминларга бой оладьи пиширинг

Чоп этилди Oktabr 22, 2020 Нонуштага витаминларга бой оладьи пиширингda fikr bildirishni o'chirish

Тез фурсатда тайёр бўладиган оладьи рецепти билан бўлишамиз.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Қовоқча (кабачки) — 200 гр
  • Қовоқ — 200 гр
  • Пиёз — 1 дона
  • Тухум — 1 дона
  • Ун — 3-4 қошиқ
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Туз, мурч

Тайёрланиш жараёни:

  • Қовоқчани қирғичдан чиқаринг.
  • Туз сепинг, 20 дақиқадан кейин ажралган суюқликни тўкиб ташланг.
  • Қовоқ ва пиёзни ҳам қирғичдан чиқаринг.
  • Қовоқча, тухум, ун, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада аралашмадан бир қошиқ солинг ва ҳар икки томони қизаргунича қовуриб олинг.
  • Тайёр бўлган нонуштани сметана билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!