Тоғ ҳақида оятлар
Ерни тўшаб қўймадикми? Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?).
Наба сураси, 6-7-оятлар
***
Кўраяпсизки, осмонларни устунларсиз яратиб, сизларни тебратмаслиги учун Ерда тоғларни барпо қилди ва унда турли жондор(лар)ни тарқатиб қўйди. Яна Биз осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, (ерда) турли саховатли (ўсимликларни) ундириб қўйдик.
Луқмон сураси, 10-оят
***
Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
Мурсалот сураси, 27-оят
***
У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган.
Раъд сураси, 3-оят
***
Ва сизга тоғлардан бошпаналар… қилиб қўйди.
Наҳл сураси, 81-оят
***
Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.
Ҳижр сураси, 19-оят
***
У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз.
Наҳл сураси, 15-оят
***
Биз ерда уларни тебранмасликлари учун тоғлар қилдик ва шоядки тўғри йўл топсалар, деб унда даралар, йўллар қилдик.
Анбиё сураси, 31-оят
***
Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан ҳам йўл-йўл, оқ ҳамда қизилнинг турли рангларини ва қоп-қораларини чиқардик.
Фотир сураси, 27-оят
***
Шундан кейин Ерни (туяқуш тухуми шаклида) ёйиб, текислаб қўйди. Ундан суви ва яйловларини чиқарди. Тоғларни эса (Ерга) ўрнаштирди.
Нозиот сураси, 30-32-оятлар