Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча?

Чоп этилди Oktabr 23, 2020 Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча?da fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 785 520 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича ҳисобланганда, уларнинг энг кўпи – 13,1 фоизи Тошкент шаҳрига, 12,4 фоизи  Навоий вилоятига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Хоразм вилоятларида 11 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларда эса 9 фоиздан 10 фоизгача бўлган қийматни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пенсияларнинг ўртача миқдори 817 минг 457 сўмни, нафақаларнинг ўртача миқдори 463 минг 121 сўмни ташкил этмоқда.

1991 йил 1 январдаги маълумотда 2 миллион 158 минг 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи қайд этилган.