Ўзбекистон янгиликлари

“Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларини бузган 7 нафар мансабдор жиддий огоҳлантирилди

Чоп этилди Oktabr 23, 2020 “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларини бузган 7 нафар мансабдор жиддий огоҳлантирилдиda fikr bildirishni o'chirish

«Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 20 – моддасида лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкинлиги белгиланган.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродулла Турсунметовнинг маълум қилишича, телевидение ва радио эшиттиришларда тил қоидаларини қўпол равишда бузиб, шевада, жаргон ва хорижий сўзларни қўшган ҳолда дастурларни олиб бориш ҳолатлари кўплаб йўл қўйилмоқда.

Прокуратура органлари томонидан «Давлат тили ҳақида»ги қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 296 та тақдимнома киритилди, 54 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 7 нафар мансабдор шахс қонун талабларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилди”, деди Турсунметов.