Мақолалар

Муслима француз аёлнинг Макронга жавоби

Чоп этилди Oktabr 23, 2020 Муслима француз аёлнинг Макронга жавобиda fikr bildirishni o'chirish

75 ёшли Софи Петронин 2016 йил декабр ойида Мали шимолида жангарилар томонидан ўғирлаб кетилди. Софи ўғирлаб кетилишидан олдин Африка мамлакатларидан бирида Швейцария хайрия ташкилотини бошқарар эди.

Ватанига қайтиб келганидан сўнг, француз аёл сўнгги йилларда ўзининг ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида шундай деган эди:

“Бугунги менинг энг катта қувончим – менинг ёрдамчим менинг йўқлигимда ишимни давом эттиргани бўлди. Мен Малини дуо қиламан, Аллоҳдан марҳамати ва раҳм-шафқатини сўрайман, чунки мен ҳозир мусулмонман. Сиз Софи дейсиз, лекин аслида сизнинг қаршингизда Марям турибди”.

Ўша аёл, Софи Петронин Францияга келганидан кейин Макронга мурожаатнома юборди.

Озод бўлган француз аёли Марям (Софи) Малидаги асирлиги ҳақида шундай дейди:

“Ҳа, улар мени асирга олишди, лекин улар менга ҳеч қачон тегинишмади. Ва уларнинг менга бўлган муносабати ҳурмат ва эҳтиром бўлди. Улар менга овқат ва ичимлик бериб, шахсий ҳаётимни ҳурмат қилишди.

Ҳеч ким мени оғзаки ёки жисмоний таҳқирламади, мени биров Исломга мажбурламади, аммо мен буни уларнинг ахлоқларида кўрдим.

Улар ўзларини поклайдиган, Раббига беш марта ибодат қиладиган ва Рамазон ойида рўза тутадиган одамлардир. Ҳаётлари камтарона, уларнинг мамлакатлари камбағал, у ерда Эйфел минораси йўқ. Улар француз атирларидан фойдаланмайди, аммо улар биздан тоза ва қалблари покизароқ.

Уларнинг ҳашаматли машиналари ҳам йўқ, баланд биноларда ҳам яшамайдилар, аммо уларнинг ғурури булутлардан баландроқ, имонлари эса энг баланд тоғлардан кучлироқдир.

Макрон, сиз Қуръон тиловатини эшитганмисиз? Бу шундай нарсаки, агар улар нима ўқилаётганини тушунмасангиз ҳам, дунёдаги энг чиройли нарсадир…

Уларнинг аёлларининг териси қоп-қора, бироқ қалблари сутдан ҳам оқроқ. Улар оддий кийим кийишади, лекин эркакларининг назарида улар жуда кўркам кўринади. Ҳеч бири уйда эркак йўқлигида бошқа бировнинг уйига кирмайди. Улар ичкилик ичмайди, қимор ўйнамайди ва кўчада зино қилмайди.

У ердаги мусулмонлар барча пайғамбарларга, ҳатто биздан ҳам кўпроқ севадиган Исо пайғамбарга иймон келтирган. Ва мен унинг исми танлаган Марямга Қуръондан битта сура аталгани бу китобнинг аёлларни улуғлагани ва эҳтиромидан даракдир.

Макрон, сиз улар Масиҳни биздан кўра кўпроқ севишади деб ўйлаганмисиз?

Мамлакатимиз Исо номи билан бегуноҳларнинг қонини тўкди, уларнинг мамлакатлари бойликларини талон-тарож қилди. Биз ўз мамлакатимизнинг саховатидан хурсандмиз, лекин ўз ватанини ҳимоя қилганларни ҳамон террорчи деб биламиз. Аммо улар мен ва бошқа гаровга олинган кишиларга биз черковларда эшитган, аммо амал қилмаган Исо алайҳиссаломнинг ахлоқини намойиш этишди.

Бу сиз, Макрон, кечаю кундуз курашадиган Ислом дини. Мен энди Францияни ўзининг жозибали гўзаллиги билан кўрмаяпман. Энг чиройлилар – Малидаги камбағал ва камтар одамлар.

Мен ҳатто у ерга яна оилам билан қайтишга қарор қилдим. Чунки мен уларнинг ҳам тенги йўқ Аллоҳга сажда қилиб, мен татиб кўрган нарсанинг мазасини татиб кўришларини хоҳлайман.

Шунингдек, мен сизни Одам Атодан Исо Масиҳ орқали ўтган ва барча оламлар сарвари Муҳаммад алайҳиссалом билан тугайдиган барча пайғамбарлар хабарлари бўлган ушбу буюк дин ҳақидаги фикрларингизни қайта кўриб чиқишга таклиф қиламан”.

Ёқуб Умар тайёрлади