Пазандалик

Мазали шаурма егулигини товада пишириб кўрамиз

Чоп этилди Oktabr 27, 2020 Мазали шаурма егулигини товада пишириб кўрамизda fikr bildirishni o'chirish

Барча учун севимли бўлган егулик – шаурмани уйда пишириш жуда осон. Шаурма оз масаллиқлар эвазига тез вақт ичида тайёр бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ филеси – 3 бўлак;
  • Лаваш хамири – 6 дона;
  • Хитой карами – 6 та барг;
  • Помидор – 2 дона;
  • Бодринг – 2 дона;
  • Тузланган бодринг – 2 дона;
  • Майонез – 200 грамм;
  • Сариёғ− 10 грамм;
  • Кунгабоқар ёғи – 1 ош қошиқ;
  • Саримсоқ – 3 бўлак;
  • Туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ филеси узунасига бўлакларга бўлинади. Юмшоқ пишиши учун ошхона болғаси ёрдамида урилади. Шундан сўнг филе яна майда бўлакларга бўлинади ва зираворлар сепилади.
  2. Қизиган товага сариёғ ҳамда кунгабоқар ёғи қуйилади. Товуқ гўшти 5-10 дақиқа давомида пишириб олинади.
  3. Хитой карами барглари ювилиб, қоғоз салфетка ёрдамида қуритилади. Сўнгра улар рулет шаклида ўралиб, майда шаклда тўғралади.
  4. Помидор ва бодрингларнинг барчаси сомонча қилиб тўғралади.
  5. Тозаланган саримсоқ майдалагичдан ўтказилиб, майонез билан аралаштирилади.
  6. Лаваш хамири тенг бўлакларга бўлинади. Юзасига саримсоқли майонез сурилади. Устидан карам барглари, кейин бодринг, помидор ва гўшт териб чиқилади. Хамир маҳсулотлар билан биргаликда ўралади ва шунда улар хамирнинг ички қисмида қолади.
  7. Қизиган товада шаурмани икки томони қизаргунча қовурилади ва иссиқлигича истеъмол қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!