
Ўзбекистонда яна 62 кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 29 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 454 (+62) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
27 нафари Тошкент шаҳрида,
35 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
Андижон вилоятида 11 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Наманган вилоятида 10 нафар,
Сирдарё вилоятида 21 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
Фарғона вилоятида 10 нафар,
Тошкент вилоятида 76 нафар,
Тошкент шаҳрида 118 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 63 713 (+267) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 180 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.