Жигарга сметана ва пиёз қўшиб димлаб пиширамиз
Саломатлик учун фойдали ва мазали таомни кечки овқатга тайёрланг.
Керакли маҳсулотлар:
- Жигар гўшти — 500 гр
- Пиёз — 2 дона
- Сметана — 2 ош қошиқ
- Туз, мурч;
- Ўсимлик ёғи.
Тайёрланиш жараёни:
- Жигарни яхшилаб ювиб, тозалаб олинг.
- Катта бўлмаган бўлакларга бўлиб олинг, кейин яна совуқ сувда ювинг.
- Пиёзни майдаланг.
- Жигар ва пиёзни қўшиб, туз ва мурч сепинг.
- Сметана қўшинг, яхшилаб аралаштиринг ва 10-15 дақиқага қўйиб қўйинг.
- Қизиган товага аралашмани солинг ва 50 дақиқа давомида димлаб пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!