Дунё янгиликлари

Европада Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарни қўллаш рад этилди

Чоп этилди Oktabr 31, 2020 Европада Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарни қўллаш рад этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Еврокомиссия вакили Эрик Мамернинг таъкидлашича, бу ҳолат Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарнинг Европа бозорига умуман қўйилмаслигини англатмайди, бироқ бунинг учун улар синчков сертификатлашдан ўтиши керак бўлади.

Биз вакцина етказилиши ҳақидаги келишувларни вакцинани Европа иттифоқи ҳудудида ишлаб чиқарувчи давлатларгина билан имзоламоқдамиз ва Россия ҳамда Хитой билан бу борада ҳаттоки музокаралар олиб бормаяпмиз. Бу бошқа вакциналар бизнинг бозорга қўйилмаслигини англатмайди, бироқ бунинг учун улар синчков сертификатлашдан ўтиши керак. Улар ҳеч қачон Европа иттифоқи эмлаш стратегиясининг бир қисми бўлмайди”, деб айтган Мамер.

Аввалроқ Европа иттифоқига вакцина етказилиши бўйича AstraZeneca, Sanofi-GSK ва Johnson & Johnson каби компаниялар билан шартномалар тузилган.

Бу шартномалар бўйича Европа иттифоқига умумий ҳисобда 1,2 млрд доза вакцина етказилиши кўзда тутилган. Энг йирик шартнома AstraZeneca билан тузилган бўлиб, 400 млн доза вакцина етказилишини ўз ичига олувчи ушбу шартнома 27 августда кучга кирган ва Еврокомиссия у бўйича 336 млн евро тўлаб берган.

Шунга қарамай, Европа иттифоқида вакцина тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги айтилмоқда, чунки вакциналардан баъзилари самарасиз бўлиши мумкин.