Устоз асалари кабидир
Талабалар:
– Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
– Асалари асални нимадан олади? – деб сўради.
– Гулларнинг ширасидан.
– Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
– Албатта, уларнинг таъми аччиқ, – дедилар.
Устоз шунда:
– Илм бериш ҳам шундай. Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, – деди.