Мақолалар

Нохуш хабар қандай етказилади?

Чоп этилди Dekabr 8, 2020 Нохуш хабар қандай етказилади?da fikr bildirishni o'chirish

Тўсатдан содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса, дўсти ёхуд танишининг бирор яқини вафот этгани каби ҳолатлар ҳақида хабар етказмоқчи бўлган киши жуда эҳтиёт бўлиши керак. Мусибатни енгилроқ кўрсатадиган сўзларни ишлатган маъқул.

Кимнингдир вафоти ҳақи­да айтмоқчи бўлсангиз, унга: “Фалончи вафот этди”, деманг. Балки: “Эшитишимча, фалон­чи қаттиқ бетоб бўлиб­ди. Аҳ­воли борган сари оғирла­шиб, вафот этибди. Аллоҳ раҳма­тига олсин”, дейиш керак.

Бир кишининг вафот этгани ҳақидаги хабарни етказишда унинг исмини аниқ айтиш зарур. Агар суҳбатдошингизга: “Бугун ким вафот этганини биласизми?” ёки “Бугун бир одам вафот этибди”, десангиз, унинг касал ёки ёши катта қариндоши ёхуд ўспирин яқин­ларидан бири хаёлига келиб, хавотирга тушиши мумкин.

Кўнгилсиз ҳодиса ҳақида хабар бермоқчи бўлсангиз, бунинг учун муносиб вақтни танланг. Ҳаргиз овқатланиш вақтида, уйқудан олдин ёки бемор ёхуд қўрқиб турган кишига бу ҳақда сўз очманг. Бундай ўринларда ақл ва зийрак­лик билан иш тутиш энг гўзал фазилатлардан ҳи­собланади.

Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Мин адабил Ислом” китоби асосида

Достон МУСТАФОЕВ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 9-сонидан