Мақолалар

Расулуллоҳ мадҳ этилган оятлар

Чоп этилди Dekabr 14, 2020 Расулуллоҳ мадҳ этилган оятларda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ҳар қанча гапирсак, ёзсак – кам. У зотнинг шахсиятлари, хулқлари, сифатлари, фазилатлари ҳақида ёзиб адоғига етиш мушкул. Шу боис Мавлуд ойларида Набиййи муҳтарам алайҳисса­лом мадҳ этилган оятлар маъноларини ёдингизга солишни лозим топдик.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

«Батаҳқиқ, Аллоҳ мў­минларга ўзларидан Пай­ғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оят­ларини тиловат қилиб бе­радир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).

«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳик­матни нозил қилди ва билмаганларингизни бил­дирди. Аллоҳнинг сизга (нис­батан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).

«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набий­лар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).

«Батаҳқиқ, сизларга ўзин­гиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳа­матли, меҳрибон бўлган Пай­ғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).

«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).

«У ўз пайғамбари (Му­ҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)­ни барча дин(лар)га ғо­либ қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг Ўзи (бун­га) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).

«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибин­гиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нар­са эмасУнга (Муҳаммадга) шид­датли қувват эгаси таъ­лим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).

«Эй Набий, Биз сизни гу­воҳлик берувчи, хушхабар­чи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).

«Сизни (эй Муҳаммад,) бар­ча инсонларга башорат бе­рувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).

«(Эй Муҳаммад,) сабр қи­линг, (ва парво қилманг) ал­батта, сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).

«Зикрингизни (исмин­гизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).

«Ва, албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз» (Қалам су­раси, 4-оят).

«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).

«Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).

«Албатта Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга са­лавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам ун­га салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят). .

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳаабиҳи аж­маъийн! .

Тўпловчи Олимжон ОБИДЖОНОВ

Қувасой шаҳар “Ислом” жоме масжиди имом ноиби

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 10-сонидан