Слайдер

Устознинг хизматлари эътироф этилди

Чоп этилди Dekabr 14, 2020 Устознинг хизматлари эътироф этилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, кўплаб шогирдларнинг устози Абдужалил домла Хўжамовнинг 60 ёшга тўлиши муносабати ва кўп йиллардан буён таҳририятдаги хизматлари эътирофига бағишланган файзли тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Диний идоранинг бўлим мудир ва ходимлари, Нашриёт ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ҳомиджон домла Ишматбеков Аллоҳ таолодан Абдужалил домлага соғлик-саломатлик, куч-қувват сўраб хайрли дулар қилди, Диний идора тизимида чиқадиган китоблар, “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари, “Ислом нури” газетаси каби даврий нашрларнинг ҳар бирини ўқувчилар кўнглига етиб борадиган ҳолатга келишда хизматлари катталигини эътироф этди, келгусида ҳам ушбу даргоҳда кўплаб шогирдларга бош бўлиб, хизматлар бардавом бўлишини тилади.

Самимий ўтган тадбирда устозга Диний идора ва нашриётнинг ҳадялари улашилди. Нашриёт ходимлари эсдалик учун жамовий суратга ҳам тушишди.

Ўз мухбиримиз


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35