Дунё янгиликлари

Буюк Британияда 7 қаватли масжид қурилади

Чоп этилди Dekabr 9, 2020 Буюк Британияда 7 қаватли масжид қуриладиda fikr bildirishni o'chirish

Шаҳар кенгаши Бирмингемда шаҳарнинг диққатга сазовор жойига айланиши мумкин бўлган янги масжид қурилишини маъқуллади.

Қурилиши 3 декабрда тасдиқланган етти қаватли масжидда жамоат маркази, қизлар мактаби, мажлис хоналари, дўконлар ва ҳаттоки боғ жойлашган.

Жума намози пайтида 2500 га яқин инсонлар масжидга ташриф буюриши мумкин, қолган пайтларда эса 500 киши намоз ўқий олади.

Маълумот ўрнида, Лондондан кейин Буюк Британиянинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Бирмингемда мусулмонлар кўпчликни ташкил этади. Сўнгги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Бирмингем аҳолисининг 21,8 фоизи мусулмонлардан иборат.