Дунё янгиликлари

Канада бош вазири мусулмонларга миннатдорчилик билдирди

Чоп этилди Dekabr 9, 2020 Канада бош вазири мусулмонларга миннатдорчилик билдирдиda fikr bildirishni o'chirish

Канада бош вазири Жастин Трюдо диний раҳбарлар билан учрашиб, уларга CОVID-19 пандемияси пайтида қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув давомида мамлакатнинг барча ҳудудларидан 430 диний жамоаларнинг вакиллари иштирок этишди.

Бу ҳақда “islam.ru” хабар берди.

“Ташаккур, сизнинг ёрдамингиз билан биз ушбу қийин пайтларни енгиб ўтдик. Келажакда сизнинг қўллаб-қувватлашингизга умид қиламан”, – деди Трюдо.

Ўз навбатида, Канада мусулмонлари жамоаси вакили Имом Ҳамид Слими Бош вазирга пандемия пайтида бутун мамлакатга мусулмонлар қандай ёрдам бергани ҳақида гапириб берди ва “Канададаги мусулмонлар йил давомида камбағалларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришди, пандемияда бу муаммо, айниқса, долзарб бўлиб қолди”, дея таъкидлади.

Ўз навбатида, Бош вазир “Жуда қийин чекловларга қарамай, диний раҳбарлар ушбу қийин пайтда одамларга яқин бўлишга ҳаракат қилишди… Бу одамлар учун сизнинг қўллаб-қувватлашингиз қанчалик муҳимлигини намойиш этади”, дея қўшимча қилди.