Саломатлик

Ўпкани қандай ҳолатларда томография қилдирган маъқул? Унинг фойда ва зарарли жиҳатлари

Чоп этилди Dekabr 10, 2020 Ўпкани қандай ҳолатларда томография қилдирган маъқул? Унинг фойда ва зарарли жиҳатлариda fikr bildirishni o'chirish

Пандемия вақтида кўпчилик профилактика мақсадида компьютер томографиясини ўтказади. Аммо текширув фойдали бўлиши учун уни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича амалга ошириш мумкин.

Аксарият беморлар кўкрак қафасидаги ўзгаришлар, нафас қисилишини пневмониянинг асосий белгилари билан аралаштиради. Кўкрак қафаси ва кураклар орасидаги оғриқ, ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши томография учун сабаб бўла олмайди. Аввало, бир километрга югуриш ёки 10-қаватга пиёда кўтарилганда нафас олишга аҳамият бериш зарур. Бу, албатта, жисмоний фаолият билан боғлиқ. Шунингдек, бирор одам оддий уй ишларини бажаришда ҳам худди югураётган инсон каби нафас олади. Бу қуйидагиларнинг белгилари мавжудлигини кўрсатади:

  • иситма;
  • йўтал;
  • томоқ оғриғи.

Шунингдек, қонда кислородни ўлчашда кислород даражаси 93 фоиз ёки ундан кам бўлса, пневмония касаллиги аломати бўлиши мумкин. Шундай ҳолларда шифокор кўригидан ўтиш керак, аммо ўзбошимчалик билан томографияни амалга ошириш тавсия этилмайди.

Томография оқибатлари

Бир неча дақиқа давомида компьютер томографияси сониясига 256-512 рентген тасвирини олади. Кўкрак қафасининг 1 КТ учун қабул қилинган нурланиш дозаси тахминан 2 йиллик ҳаёт давомида қуёшдан олинган нурланиш билан тенг. Бу жуда катта кўрсаткич бўлиб, шунинг учун ҳам томография фақатгина шифокорнинг кўрсатмаси бўйича амалга оширилади. Катта кўрсаткичли нурланиш эса қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:

  • куйиш;
  • қон таркибининг ўзгариши;
  • тананинг эрта қариши;
  • бепуштлик;
  • авлодларда ирсий касалликларнинг ривожланиши.

Фаолият тамойили

Замонавий компьютер томография скайнери бу жуда аниқ технологиялар ёрдамида тайёрланган дастурий таъминот комплексидир. Томография одатда найга ўхшайди, унда бемор ётган стол олд ва орқага қараб ҳаракатланади. Баъзи одамлар қўрқуви ёки жуда катта ҳажмга эга эканлиги сабабли улар ёпиқ эмас ва айлана шаклида ишланган. Ушбу ҳалқа шаклидаги қурилмаларда рентген нурлар қабул қилувчи бемор атрофида катта тезликда ҳаракат қилади. Шундай қилиб, ҳар сонияда махсус қисмлар тайёрланади, сўнгра бу бўлимлар компьютер томонидан қайта ишланади. Бу эса тананинг барча бурчакларини тўлиқ текширишга имкон беради.

Компьютер томографияси скелет суяклари ва лимфа тугунларида ўсма метастазаларини аниқ кўради. Қон томирлари, мия шикастланиши учун мавжуд ҳолатни намоён этади. Шунингдек, ўпка саратони ва сил касаллигини турли босқичларда аниқлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, шифокорларга беморнинг жағи ва тишлари қандай жойлаштирилганлиги ҳақида тезкор маълумот берадиган стоматологик мини-комютер томографиялари ҳам мавжуд. Бугунги кунда томография қилиш кўлами жуда кенг, аммо буларнинг барчаси шифокор рухсатномаси бўйича амалга оширилишини унутмаслик керак.

Узум.уз


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35