Ана холос! “Қулоқлик”ка кўнмаган мусулмонлар қора рўйхатга қўшилган
АҚШ Олий суди айғоқчиликни қабул қилмагани учун Федерал Қидирув Бюроси томонидан “қора рўйхат”га киритилган уч мусулмоннинг иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ФҚБ вакиллари уч мусулмондан ўз жамоалари ҳақида маълумотлар етказиб бериб туришни талаб қилган. Рад жавобини олгач эса жазолаш мақсадида уларни “парвозлардан фойдалана олмайдиганлар рўйхати”га киритиб қўйишган. Адвокатлар ушбу ҳолат диний эркинликнинг бузилиши доирасида кўриб чиқилишини талаб қилди. Оқибатда уч мусулмон “қора рўйхат”дан чиқарилди, энди улар ҳаракатланиш эркинликлари чеклангани сабабли етказилган зарарнинг қопланишини истамоқда.
Олий суднинг қарорига кўра, жабрланувчилар ФҚБ агентларига қарши даъво очиш ҳуқуқини қўлга киритди, компенсация олиш ёки олмасликлари ҳозирча маълум эмас.