БМТ: “Атмосфера чиқиндиларининг пасайишига қарамай, Ернинг ҳарорати кўтарилмоқда”
COVID-19 пандемияси натижасида глобал чиқиндилар қисқартирилди, аммо Ернинг ҳарорати кўтарилишда давом этмоқда.
Бу ҳақда БМТнинг иссиқхона газлари чиқиндилари даражаси тўғрисидаги ҳисоботида айтилди.
“COVID-19 пандемияси сабаб бўлган карбонат ангидрид чиқиндиларининг қисқа муддатли пасайишига қарамай, дунё ҳали ҳам ҳароратнинг уч даражадан ошишига қараб кетмоқда”, дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, бутун дунё мамлакатлари иқтисодиётни карбонлаштиришдан халос этиш чораларини ўз ичига олган иқтисодий тикланишни бошламасалар, COVID-19 инқирози 2030 йилга келиб чиқиндиларни камайтиришга ёрдам бермайди.
БМТнинг тахмин қилишича, агар мамлакатлар иқтисодиётни тиклаш бўйича “яшил” кўрсаткичларга риоя қилсалар, “2030 йилга қадар режалаштирилган иссиқхона газлари чиқиндилари 25 фоизга камайиши мумкин”.
“Иқлим сиёсати нуқтаи назаридан, 2020 йилда энг муҳим ва рағбатлантирувчи ривожланиш асрнинг ўрталарига келиб чиқиндиларни зарарсизлантириш бўйича мақсадларга эришишга содиқ бўлган мамлакатлар сонининг кўпайиши бўлди”, – дейилади ҳисоботда.