Янги Зеландия: мусулмон аёллар полицияга ишга кирмоқда
Бизнинг сайёрамизда бирор ишга қабул қилишда қайси динга мансублигига қарамайдиган мамлакатлар ҳам мавжуд. Янги Зеландия ана шундай давлатлардан биридир.
2020 йилда бу мамлакатда эртами-кечми барибир содир бўладиган тарихий воқеа юз берди.
Янги Зеландия полицияси илк марта ҳижобли формасини тақдим этди. Ҳозирча у битта нусхада ишлаб чиқилган. Махсус кийим ўша пайтда Қироллик полицияси коллежининг талабаси бўлган 30 ёшли Зина Али учун тайёрланган.
Дастлаб, улар формани қулай ва функционал қилишни хоҳлашди, бўлажак полициячи қизга ҳеч қандай ноқулайлик бўлмаслиги учун уэътиқод қиладиган ислом дини талаблари ҳам ҳисобга олинди.
Зина Али полиция сафига 2019 йилда Крайстчерчдаги масжидлардаги воқеалардан сўнг қўшилишга қарор қилган.
Зина Али яқинда коллежни тугатди ва Янги Зеландия полицияси тарихида ҳижобда юришга рухсат берилган биринчи офицер бўлишига эришди.
Янги Зеландия полиция кийимидаги бундай янгиликларни жорий этган иккинчи давлат. Биринчиси Буюк Британия эди.
Янги Зеландия полицияси бошлиғи воқеани шундай изоҳлаган:
“Биз ходимларни танлаш билан чекланиб қолмаймиз. Бизга келиб чиқиши ва тажрибасидан қатъи назар, ҳар хил маҳоратга эга одамлар керак. Биз хилма-хиллик томон ҳаракат қилмоқдамиз, чунки бу бизнинг мамлакатимизнинг ҳозирги ва келажакдаги барча эҳтиёжларини самарали қондиришимиз учун зарурдир”.
Бу амалий синовларни талаб қиладиган янгилик бўлгани учун, ҳижоб дизайнига аниқ режа билан мурожаат қилиш керак эди, шунинг учун уни махсус дизайн мактаби ишлаб чиқди.
Зина Алининг фикрича, энди кўплаб мусулмон аёллар ўз ҳаётларини жиноятчиликка қарши курашга бағишлашни хоҳлашади.