Японияда бир кунда деярли 1,5 метр қор ёғди
Япониянинг Гумма ва Ниигата префектураларида бир кунда деярли 1,5 метр қор ёғди, деб хабар берди “NHK” телеканали.
Маълумотларга кўра, об-ҳаво шароити туфайли 13 киши жароҳатланган.
Ўнлаб автомобиллар йўлларда қолиб кетишган, авиакомпаниялар эса қор ёғиши сабабли 54 та ички рейсни бекор қилган.
Шунингдек, ушбу префектуралар аҳолидан иложи борича шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмасликни сўраган.