Буюк Британия Россия билан “тил топишиш”га нима халақит бераётганини маълум қилди
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг айтишича, унинг мамлакати руслар билан муносабатларни яхшилашга интилмоқда, аммо Солсберидаги воқеадан кейин буни амалга ошириш қийин.
Бу ҳақда у “Daily Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати, шунингдек, сўнгги пайтларда Буюк Британия чегаралари яқинида ўзининг кемалари ва самолётлари фаоллигининг ошиши фонида қўрқинчли хатти-ҳаракатларни намойиш этишда давом этмоқда.
Уоллеснинг таъкидлашича, Лондон ҳар доим Москвани халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида ҳаракат қилишга ундаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Лондон маълумотларига, 2018 йилнинг 4 март куни Солсберида Россияда Буюк Британия фойдасига жосусликда айбланиб судланган собиқ польковник Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия “Новичок” ёрдамида Россия махсус хизматлари томонидан заҳарланган эди.