Ўзбекистон янгиликлари

Ҳокимликлар ва солиқ идоралари тадбиркорларни текшириш билан қўрқитган ёки коррупцияга мажбурлаган – Сўровнома натижаси

Чоп этилди Dekabr 17, 2020 Ҳокимликлар ва солиқ идоралари тадбиркорларни текшириш билан қўрқитган ёки коррупцияга мажбурлаган – Сўровнома натижасиda fikr bildirishni o'chirish

“Тадбиркорлар коррупцияга кўпроқ қайси жараёнларда дуч келган?”, “ Тадбиркорликнинг эркин ривожланиши, бизнесда барча учун тенг имконият ва шароит яратишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар Қайси соҳаларда учрамоқда?” сингари саволларга жавоб топиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Сўровнома 2020 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар ўртасида Палатанинг расмий телеграм канали орқали ташкил этилди.

Ўтказилган сўров давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 1267 нафар тадбиркор иштирок этди. Иштирокчиларнинг асосий қисми Самарқанд (20%), Фарғона (17%), Андижон (14%), Тошкент (11%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Уларнинг деярли учдан бир қисми (31 %) 10 йилдан ортиқ, 40 фоизи бир йилдан уч йилгача бўлган муддатда тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда.

Сўров давомида тадбиркорлардан коррупцион ҳолатга тўқнаш келгани ёки келмагани сўралди. Респондентларнинг 69 фоизи коррупцион ҳолатга кўп маротаба, 9 фоизи бир маротаба тўқнаш келганлигини таъкидлаган бўлса, 22 фоиз тадбиркорлар умуман дуч келмаганлигини билдирган.

Унда тадбиркорларга “Қайси давлат органи мансабдор шахслари фаолиятингизни текшириш, ўрганиш билан қўрқитиш ёки масалангизни ҳал этишда коррупцион муносабатга киришишга мажбур қилган?” саволи бўйича ҳам мурожаат қилинган.

17 фоиз тадбиркорлар бу саволга ҳокимлик, 17 фоизи солиқ идоралари, 13 фоизи кадастр хизмати идоралари, 7 фоизи санитария-эпидемиология хизмати, 7 фоизи банклар, 6 фоизи прокуратура органлари дея жавоб қайтаришган.

Халқ сўзи


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35