Печда пишириш шарт эмас: Печеньедан шоколадли торт тайёрлаб кўринг
Ушбу мазали ширинликни тайёрлаш учун печдан фойдаланиш шарт эмас.
- Печенье — 800 гр
- Ёнғоқ — 100 гр
- Шакар — 200 гр
- Какао кукуни — 60 гр
- Сув — 240 мл
- Сариёғ— 150 гр
- Ванилин 1 чой қошиқ
- Қаймоқ — 120 мл
- Шоколад — 120 гр
Тайёрланиш жараёни:
- Печеньени бўлакларга бўлиб идишга солинг;
- Майдаланган ёнғоқни 4-5 дақиқа давомида ёғсиз товада қовуриб олинг, печеньега қўшиб аралаштиринг;
- Бошқа бир идишга шакар, какао қўшиб аралаштиринг, сариёғ қўшинг;
- Какаоли аралашмани оловга қўйиб, 7-8 дақиқа қайнатинг (мунтазам аралаштириб туринг);
- Оловдан олинг, ванилин қўшиб 10 дақиқа совишини кутинг;
- Шоколадли аралашмани ёнғоқли печеньега қўшиб, аралаштиринг;
- Махсус идишни қандолат қоғози билан қопланг;
- Аралашмани солинг ва қошиқ билан текислаб чиқинг;
- Устини плёнка билан ёпинг ва 50-60 дақиқага музлатгичга қўйинг;
- Қаймоқни майдаланган шоколад билан аралаштиринг;
- Аралашмани торт устига суртинг ва ёнғоқ сепинг, яна 3-4 соатга музлатгичга қўйинг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум.уз
