AҚШдаги киберҳужум давлат идоралари ва компанияларга катта хавф туғдирмоқда
AҚШ кучли кибер ҳужум билан тўқнашмоқда. Ҳукумат расмийлари мураккаб хакерлик кампанияси муҳим инфратузилма ва хусусий сектор учун катта хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди.
Ҳужумга учраганлар орасида AҚШ молия ва савдо департаментлари ҳам бор.
AҚШ кибер хавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CISA) ҳужумнинг олдини олиш жуда қийин бўлишини айтган.
Хабар берилишича, аввалига кўпчилик айни ҳаракат учун Россия ҳукумати жавобгар, деб гумон қилди. Бироз вақт ўтгач, бу даъво рад этилди.
CISA кечаги баёнотда ҳукумат идоралари, муҳим инфратузилма субъектлари ва хусусий сектор ташкилотлари 2020 йил мартидан бошлаб доимий таҳдид остида эканини таъкидлади.
CISA ҳужум ортида ким турганини аниқ айтмади. Фақат қайси идора, ташкилотларга ҳужум уюштирилгани ёки қандай маълумотлар ўғирлангани ошкор қилинган.
Aйни пайт AҚШнинг сайланган президенти Жо Байден кибер хавфсизликни ўз маъмурияти учун устувор вазифага айлантиришини ваъда қилди.