Ярасига туфлашлари билан даво топди
Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абдуллоҳ ибн Равоҳани ўттизта отлиқ билан Бишр ибн Ризом яҳудийнинг олдига жўнатдилар. Улар орасида Абдуллоҳ ибн Анис ҳам бор эди. Бишр Абдуллоҳ ибн Аниснинг юзига уриб, қаттиқ шикастлади. Кейин Абдуллоҳ ибн Анис Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ярасига туфладилар. Шундан кейин унинг яраси вафот этгунига қадар безовта қилмади”.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган