Арманистон мухолифати Пашиняннинг истеъфоси сари тўрт йўл борлигини маълум қилди
Арманистоннинг “Дашнакцутюн” партиясининг юқори органи вакили Ишхан Сагателян “Sputnik Армения” сайтига берган интервьюсида мухолифат мамлакат бош вазири Николь Пашиняннинг истеъфосига фақат Конституция воситасида эришишни режалаштирганини маълум қилган.
Унинг айтишича, воқеалар тўрт йўналишдан бирида давом этиши мумкин. Биринчи йўл – Пашиняннинг ўз ихтиёри билан истеъфо бериши. Иккинчи йўлда парламент навбатдан ташқари мажлис чақириб, унинг истеъфосини эълон қилади. Учинчи йўл – давлатга хоинлик аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатиш. Тўртинчи йўл – ҳукуматнинг навбатдан ташқари мажлис чақириб, кўпчилик вазирлар талаби билан истеъфога эришиши.
Сагателяннинг таъкидлашича, барча тўрт йўналиш бўйича иш олиб борилади.
Бундан аввалроқ мухолифат тарафдорлари 22 декабрни кенг қамровли норозилик ва умумиллий иш ташлаш куни деб эълон қилган, акция иштирокчилари майдонда чодирлар ўрнатиб, кўчада гулхан ёққан эди.
ЎзА