AҚШ Конгресси коронавирусга қарши ёрдам бўйича узоқ кутилган келишувни имзолади
AҚШ Конгресси бир неча ой давом этган тортишувлардан сўнг пандемия муносабати билан 900 миллиард доллар ёрдам ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилди.
Сенаторлар Вакиллар палатаси томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасини душанба куни кечқурун маъқулладилар.
Мазкур ёрдам кўплаб америкаликлар учун тўғридан-тўғри тўловлар кўринишида берилади, шунингдек бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсизлик дастурларини ҳам ўз ичига олади.
Президент Дональд Трамп ушбу қонунни тезда имзолаши кутилмоқда.
Сайланган президент Жо Байден ёрдам пакетини мамнуният билан қабул қилди, аммо Конгресс янги йилда “COVID-19” ёрдам режасини қўллаб-қувватлаши учун у ишга киришиши кераклигини айтди.