
2021 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати
📌 Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.
📌 Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
📌 Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.
📌 Оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.
📌 Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.
📌 Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
📌 Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.
📌 Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
📌 Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.
📌 Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотномалар.
📌 Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.