Саломатлик

Узоқ муддатли уйқусизлик сабаб эндокрин безлар юзага келиши мумкин — Мутахассис

Чоп этилди Dekabr 23, 2020 Узоқ муддатли уйқусизлик сабаб эндокрин безлар юзага келиши мумкин — Мутахассисda fikr bildirishni o'chirish

ССВ Матбуот хизматининг уйқусизлик ҳақидаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Дониёр Алимов жавоб берди.

— Узоқ муддатли уйқусизлик қандай оқибатларга олиб келади?

— Уйқусизлик қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа муддатли уйқусизлик, асосан, инсоннинг кайфияти, одатдаги яшаш шароитининг бузилиши ва ташқи таъсирлар орқали юзага келади. Бундай ҳолатда бедорлик камчиликлар бартараф этилиши ва шароитга мослашишига қараб 1-2 кун давом этиши мумкин.

Узоқ муддатли уйқусизлик эса 2-3 кундан ошади. У кўпинча нерв тизимининг кучли руҳий, эмоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари оқибатида юзага келиши мумкин.

Бунда шифокор билан маслаҳатлашиб, зарур муолажаларни олиш тавсия этилади. Эсдан чиқармаслик керакки, ўз билганича дори-дармонлар билан даволаниш хавфли асоратларга олиб келиши мумкин.

— «Инсомния»дан қандай қутулиш мумкин?

— Одатда одам 8 соатга яқин ухлаши керак, лекин уйқусизликка мойил ўзига хос асаб тизимига эга бўлган одамлар ҳам бор. Инсомния касаллигидан халос бўлиш учун турли усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Аввало, уйқусизликка сабаб бўлаётган касаллик бўйича даво муолажаларини олиш талаб этилади. Шунингдек, спорт билан шуғулланиш, жисмоний ҳаракат сизга ёқимли чарчоқ орқали безовтасиз ухлашингизни таъминлаши мумкин. Лекин шунга қарамасдан, жисмоний машқларни бевосита ухлаш олдидан бажармаслик муҳимдир.

Ухлашга ётишдан олдин хушбўй ёғ ёки ҳидли ўтлар билан илиқ ванна қабул қилиш ҳам танангиз ва асабингизни тинчлантиради. Шунингдек, ялпиз, қарағай, атиргул гулбарги, валериана, дўлана ҳидлари ҳам сизнинг тунги уйқунгиз яхшилайди.

Яна бир муҳим эслатма, кечқурун ухлашдан олдин қаҳва ёки аччиқ чой ичиш, янгиликлар ва қўрқинчли кинолар кўриш тавсия этилмайди. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, танадаги хасталикларга беэътибор бўлмаслик, айниқса, асаб тизимига таъсир қилувчи ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш яхши ухлашга ёрдам беради. Зеро, организмимизнинг сарфланган кучини қайта йиғиши ва тетик бўлиши бир меъёрдаги кечки дам олишимизга ҳам боғлиқдир.

Халқ сўзи


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35