
ЖАР: шаръий никоҳлар расман тан олинади
Жанубий Африка Олий Апелляция суди Кейптаун судининг 2018 йилги мусулмонларнинг диний никоҳларини тан олмаслиги конституцияга зидлиги ҳақидаги ҳукмини ўз кучида қолдирган. Шундай қилиб, Жанубий Африкада, турмуш қураётган мусулмонлар, дунёвий никоҳни расмий равишда рўйхатдан ўтказувчилар каби бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Шунингдек, суд Исломий никоҳларни тан олиш тўғрисида ҳукм чиқараётганда, президент ва вазирга суд жараёнининг қонуний харажатларини тўлашни буюрган.