Ўзбекистон янгиликлари

Пандемияда кимлардир бойиб кетди

Чоп этилди Dekabr 24, 2020 Пандемияда кимлардир бойиб кетдиda fikr bildirishni o'chirish

“Форбс” журнали коронавирус пандемияси пайтида бойиган BioNTech ва Moderna фармацевтика компаниялари раҳбарларини янги миллиардер рўйхатига киритди.

Журналнинг ёзишича, жорий йилда соғлиқни сақлаш соҳасида 50 нафар янги миллиардер пайдо бўлди. Инвесторларнинг коронавирусга қарши вакцина ва даволаш усуллари, шунингдек, турли тиббий жиҳозлар устида ишлаётган компанияларга сармоя киритиши ортидан уларнинг бойлиги ортган. 

Миллиардерлар ичида яққол кўзга ташлангани Германиянинг BioNTech компанияси бош директори, асли туркиялик Уғур Шоҳин ва Американинг Moderna компанияси раҳбари Стефан Бансель бўлди. “Форбс” маълумотига кўра, Шоҳиннинг бойлиги 4,2 миллиард долларга, Банселники эса 4,1 миллиард долларга етган. 

Янги миллиардерлар рўйхатида хитойликлар ҳам бор. Хусусан, тиббий жиҳозлар ишлаб чиқарувчи Contec Medical Systems компанияси раҳбари Ху Куннинг бойлиги 3,9 миллиард долларни ташкил этмоқда.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35