Дунё янгиликлари

Мусулмон одам Байден маъмуриятида ишлайдиган бўлди

Чоп этилди Dekabr 25, 2020 Мусулмон одам Байден маъмуриятида ишлайдиган бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШда келиб чиқиши покистонлик бўлган мусулмон Али Зайдий Байден-Харрис бошқарувидаги Оқ уйнинг миллий иқлим бўйича маслаҳатчиси муовини этиб сайланди.

“Islam.ru” маълумотларга кўра, “Biden-Harris Transition” веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Зайдий “иқлим инқирозига қарши курашга дунёни олиб борувчи сайланган президентнинг кун тартиби”ни илгари сурадиган жамоанинг бир қисми бўлади.

Зайдий ота-онаси билан 1993 йилда Покистондан Эдинборога кўчиб ўтганида у беш ёшда эди. У Гарвард Университети бакалавр даражасини олган.

“Сайланган президент Жо Байден қўнғироқ қилганида ҳайратга тушдим. Мен учун бу катта шараф ва ишга киришиш мен тайёрман! “- унинг сўзларидан иқтибос келтиради CNN телеканали .

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати