Дунё янгиликлари

Сайёҳлар орасидаги машҳур орол ёлғон хабар сабабли бўшаб қолди

Чоп этилди Dekabr 25, 2020 Сайёҳлар орасидаги машҳур орол ёлғон хабар сабабли бўшаб қолдиda fikr bildirishni o'chirish

The Thaiger нашрининг хабар беришича, орол аҳолиси маҳаллий мактаблардан бирининг ўқувчиси ота-онасида вирус аниқлангани ҳақида Facebook’да жойлаштирилган бир нечта постлардан кейин саросимага тушган. Шундан кейин 21та касалланиш ҳолати қайд қилингани ҳақида яна бир ёлғон хабар пайдо бўлган.

Бу хабарлар ОАВда эълон қилингандан кейин оролда 15та мактаб ёпилган, одамлар эса ўз уйларига қамалиб олиб, деярли кўчага чиқмай қўйишган.  Баъзи таиландликлар инфекцияни юқтириб олишдан хавотирланиб, оролни тарк этишган.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси ўнлаб касалланганлар ҳақидаги янгиликлар бир неча ой аввалги хабарлар эканини айтиб, аҳолини тинчлатишга тушган.

Шу билан бирга, тиббий ходимлар битта касалланиш ҳолати қайд қилинганини тасдиқлашган ва шу муносабат билан оролда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани, жумладан бир қатор байрам тадбирлари бекор қилингани, ресторанларда эса шоулар ўтказиш тақиқланганини маълум қилишган.