Ўзбекистон янгиликлари

“Ҳаққим бор. Алимент”

Чоп этилди Dekabr 25, 2020 “Ҳаққим бор. Алимент”da fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Ҳаққим бор. Алимент” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Олмазор тумани Кенгашлари депутатлари, Олмазор тумани ҳокимлиги, ҳудуддаги алимент ундирилишида муаммога учраётган бир қанча аёллар, шунингдек, журналистлар, отинойи ва бошқалар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида жабрдийда аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга Олмазор тумани адлия бўлими, фуқаролик суди, ФҲДЁ бўлими, мажбурий ижро бюроси, бандликка кўмаклашиш маркази, касаба уюшмаси ходимлари, психолог ва отинойилар томонидан кўрсатма ҳамда маслаҳатлар берилди.

Боқувчисидан ажралган Олмазор туманида яшовчи ёлғиз аёллар мутахассислардан ўз саволларига атрофлича жавоб олишди.

 

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА