Жанубий Корея армиясида мусулмонлар учун махсус меню тайёрламоқда
Жанубий Корея армиясида 2021 йилдан вегетарианлар ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилган мусулмонлар учун махсус тузилган таомнома жорий этилмоқда, деб хабар берди “YonHap News” Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йил февралидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилардан тиббий кўрикдан ўтаётганда вегетариан ёки йўқлиги сўралади. Бундай шахсий маълумотлар чақирилувчилар хизмат қиладиган қисмга юборилади. Бу эса ўз навбвтида, вегетариан ва мусулмон аскарлар учун мунтазам равишда таомнома тузиш имконини яратади.
“Келгуси йилда вегетариан ва мусулмон аскарлар сонини аниқлашимиз билан индивидуал менюларни ишлаб чиқамиз”, деди вазирлик вакили.