Дунё янгиликлари

Қорни кўриш учун одамлар дарё бўлиб оқмоқда!

Чоп этилди Dekabr 29, 2020 Қорни кўриш учун одамлар дарё бўлиб оқмоқда!da fikr bildirishni o'chirish

Хитойнинг Сичуань шаҳридаги Меишань “Wаwу” тоғ туризми мажмуаси манзарали жойларини бошқариш қўмитаси навбатдаги янгиликларни эълон қилди.

 Хабарда сайёҳлар сони муттасил ўсиб бориши билан табиий зоналар ташкил қилиш ва хизмат кўрсатиш сифати тушиб кетган. Натижада сайёҳларнинг канат йўлига чипта олиш учун узоқ вақт навбат кутиши, машиналар ҳаракати билан боғлиқ қийинчиликлар оқибатида ташриф буюрувчилар шикояти ортган. Шу билан бирга зиёратчилар кўникмаси, тажрибаси пастлиги ҳам айтилган.

Сайёҳлар томонидан тақдим этилган бир неча видеороликда мажмуанинг кириш қисмида 1 километрдан ортиқ узунликда тирбандлик юзага келгани акс этган. Туристлар тоғдаги совуқ, музли шамол ва қор остида узоқ вақт давомида саф тортишга мажбур бўлишмоқда.

“Тоққа кўтарилиш учун 3 соатдан ортиқ навбатда туриш, тоғдан тушишда кун қорайгунга қадар яна тирбандлик… Ахир, бунга чидаш мумкинми?”, – дейди Пенг исмли сайёҳ. Баъзилар эса дам олиш кунларида тоғ чўққисини забт этиш энг яхши танлов, дейишмоқда.