Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида энг кўп қайси сўзларни ишлатди?
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида энг кўп «ёшлар», «таълим» ва «пандемия» сўзларини ишлатди.
Давлат раҳбари нутқида 41% урғу иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, 28% ижтимоий соҳага доир масалаларга қаратилди.
Давлат раҳбарининг нутқи 41 соҳа бўйича турли мавзуларни қамраб олган. Улар орасида энг кўп урғу берилган йўналишларнинг учлиги — аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш (нутқнинг 7 фоизи), соғлиқни сақлаш (7 фоиз) ва инфратузилма (6 фоиз) соҳалари бўлди.