Мақолалар

Меҳр томчилари

Чоп этилди Yanvar 4, 2021 Меҳр томчилариda fikr bildirishni o'chirish

Тонг ёришиб келарди. Келинчак ҳовлини тартибга келтириб бўлгач, челакни олиб кўчага чиқди. Ариқчадаги сувдан дарвозанинг икки томонига сепди, қолган сувни қўшни дарвозахона олдига сочаркан, шу лаҳзада бехосдан эшик очган қўшни онахоннинг кўйлагига сув сачради. Келин қилган ишидан хижолат бўлиб, момонинг этагидан сизиб тушаётган томчиларга тикилганча:

– Холажон, сизни кўрмай қолибман, кечиринг… – деди.

– Ҳечқиси йўқ, қизим, – деди қўшни. – Кўйлагимга сув сачраса сачрабди-да. Сизни меҳр-оқибатли қилиб тарбиялаган ота-онангизга раҳмат.

Келинчакнинг юзлари дув қизарди, жилмайиб турган момога астойдил эгилиб салом бераркан, гўё қуёш унинг қалбидан осмонга кўтарилгандай, кампирнинг этагида эса меҳр томчилари ялтираётгандай эди.

Дилфуза УСМОНОВА, Тошкент вилояти, Бўка тумани

“Мўминалар” журналининг 2020 йил, 3-сонидан


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35