Пазандалик

Мол гўштидан витаминларга бой «солянка» тайёрлаймиз

Чоп этилди Yanvar 4, 2021 Мол гўштидан витаминларга бой «солянка» тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Солянка» ичидаги сабзавот ва гўшт маҳсулотлари таомнинг мазасини батамом бойитади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Мол гўшти (лаҳм) − 300 грамм;
  • Картошка − 1 дона;
  • Дудланган колбаса − 50 грамм;
  • Дудланган мол гўшти − 80 грамм;
  • Сосиска − 3 дона;
  • Пиёз − 2 дона;
  • Сабзи − 1 дона;
  • Тузланган бодринг − 3 дона;
  • Зайтун − 50 грамм;
  • Сув − 2,5 литр;
  • Ёғ, шакар, томат пастаси, қатиқ ва кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Кичикроқ пиёз ва гўшт устидан сув қуйилади ва қайнатишга қўйилади. Устидан кўпиклари олинади.
  2. 40 дақиқа қайнагач тайёр бўлган бульондан фақатгина пиёз олинади. Унга тўртбурчак тўғралган картошка ва сабзи солинади. Яна 30 дақиқа қайнатилади.
  3. Барча гўшт ва колбаса маҳсулотлари сомонча шаклида тўғралади ва товада қовурилади. Устидан тўғралган пиёз қўшилади.
  4. Бульонда қайнаётган мол гўшти олиниб, сомонча шаклда тўғралади ва товадаги аралашмага солинади.
  5. Устидан тўғралган бодринг, томат пастаси ва бир чой қошиқ шакар қўшилади. Бироз қовурилгандан сўнг 100 мл бульон қуйилади ва 15-20 дақиқа қайнатилади.
  6. Таом тайёр бўлгач кўкат ва зайтун қўшилади. Таомни сузишда лимон бўлаклари ва қатиқ солиб, дастурхонга тортилади. Таъбга кўра туз ва зираворлар сепилади. Ёқимли иштаҳа!

 

Узум уз!