Яна бир мусулмон АҚШдаги сайловларда ғолиб чиқди
Дейн округининг қонун чиқарувчи органдаги вакили бўлган биринчи мусулмон Висконсин қонунчилик палатасига сайланди ва қасамёд қилди.
“Islam.ru” хабарига кўра, демократ Самба Балде сайланишидан олдин Мэдисон шаҳар кенгашида олти йил фаолият юритган, 2018 йилдан 2019 йилгача эса шаҳар кенгаши президенти бўлиб ишлаган.
Қайд этилишича, жорий йил америкалик мусулмонлар бутун мамлакат бўйлаб тарихга киришган, уларнинг сони рекорд даражада биринчи марта юқори ўринларни қўлга киритган.
Маълумотларга кўра, бу йилги сайловларда 24 штатда рекорд даражада 110 мусулмон номзод рўйхатдан ўтказилган.