Босния ва Герцеговинада йирик ислом маркази қурилиши давом эттирилади
Босния ва Герцеговинанинг Зеница шаҳридаги Султон Аҳмад мажмуасида Ислом маркази қурилиши давом эттириладиган бўлди, дея хабар бермоқда Islam.ru.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари аслида 2008 йилда бошланган эди. Энди маҳаллий мусулмонлар учун муҳим аҳамиятга эга мазкур объектнинг қурилиши давом этадиган бўлди.
“Узоқ йиллар давомида иқтисодий ва бошқа сабаблар билан тўхтаб қолган марказ қурилиши яна давом эттирилишидан фахрланамиз”, – дейди Зеница муфтийси Мавлиддин Диздаревич.
Ислом марказида қурилиш ишларини бир йил ичида ниҳоясига етказиш режалаштирилган.