“Россия ва Хитой пандемиядан ғолиб бўлиб чиқмаслиги керак!”
Буюк Британиянинг АҚШдаги элчиси Карен Пирснинг айтишича, Россия ва Хитой коронавирус пандемиясидан ғолиб чиқмаслиги керак.
Бу ҳақда “Bloomberg”га берган интервьюсида айтиб ўтган дипломат, шунингдек, сунъий интеллект ва кибернетика соҳаларида бир кун келиб “Хитой стандартларини кўришни” истамаслигини таъкидлаган.
Унинг фикрича, Хитойнинг технологик соҳаларда етакчилик қилиши хавфли. Пирс бу ҳолатни 1950-йилларда ядро технологиясининг тарқалиши билан таққослади.
Дипломатнинг таъкидлашича, янги технологиялар “очиқ бозорларга” фойда келтириши керак, шунинг учун АҚШ ва Буюк Британия пандемиядан кейин “Хитой ва Россиянинг стратегик муаммоларига қарши туриши лозим”.