Янгиликлар

2021 йилда қайси касб эгаларининг иш ҳақи ошиши маълум қилинди

Чоп этилди Yanvar 6, 2021 2021 йилда қайси касб эгаларининг иш ҳақи ошиши маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

“Superjob” портали таҳлилчилари 2021 йилда қайси касб эгаларининг иш ҳақи ошиш кутилаётганини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, жорий йилда IТ мутахассислари, фармацевтлар ва шифокорларнинг даромади ўсиши кутилмоқда.

Таҳлилларга қараганда, биринчи тоифадаги касб вакилларининг иш ҳақи 10-11, фармацевтларники 12-14 ҳамда шифокорларники эса 12-15 фоизга ошиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, таҳлилчилар 2021 йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги схемалари пайдо бўлишини ҳам тахмин қилишмоқда. Қайд этилишича, шундай схемалардан бири ойнинг бошида кейин ишлаб бериш шарти билан катта миқдорда аванслар олишни ўз ичига олувчи “кредит учун иш” бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қурилиш ва коммунал соҳалардаги иш жойларига бўлган талаб ошиши ҳам кутилмоқда.