Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда “Йил одами” аниқланди

Чоп этилди Yanvar 8, 2021 Ўзбекистонда “Йил одами” аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг “Йил танлови”да “Йил одами” аниқланди.

Йил одами бўйича ўтказилган сўровномада тақдим этилган номзодлар ичида ҳаммага яхши таниш бўлган бир номзодга одамлар кўпроқ овоз берди. Чунки бу инсон одамлар дарди билан яшаб, уларни қийнаётган масалалар ҳақида дадил гапириб, кўпчиликнинг ишончини қозонган.

Бу, шубҳасиз, Расул Кушербоев!

Дарҳақиқат, бу депутат муаммоларга вақтида эътибор қаратиб, унинг ечимини топишга ҳаракат қилиши билан халқ орасида обрў қозонган.

Давлатимиз раҳбари ҳам унинг хизматларини эътироф этиб “Кушербоев кўпчиликка ёқмайди, лекин менга ёқади”, деб айтган.

Р.Кушербоев монополларга қарши курашиш, ноқонуний “снос”ларга қарши курашиш, ҳокимларнинг ноқонуний қарорларига қарши курашиш каби кўплаб йўналишларда жасоратли қадамлар ташлади ва бундай фаол фаолият давом этмоқда. Одамлар дардига қулоқ тутиш, уларга кўмак кўрсатиш унинг депутатлик фаолиятида яққол кўзга ташланиб туради. У фақат ўз сайловчилари билан чекланиб қолмай, бутун халқимизнинг дарди билан яшайди, Ўзбекистон билан бирга нафас олади.

Шу жиҳатдан ҳам Расул Кушербоев чин маънода “Йил одами”!

 

Норгул Абдураимова, Оқил Ғуломов(сурат), ЎзА